Францияда кўплаб, жумладан, таваккалчилик табиати ҳақидаги китоблар муаллифи, 53 ёшли ёзувчи ва файласуф Анна Дюфурмантель ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Фожиа Пампелон пляжида рўй берди. Дюфурмантель икки бола чўкаётганини кўриб қолди ва уларни қутқаришга ҳаракат қилди. Бироқ кучли оқим унинг ўзини олиб кетди.
Болаларга қутқарувчилар ёрдам беришга улгурди. Улар соғ-омон эканлиги билдирилмоқда.
Китобларида таваккалчилик ва хавф замонавий ҳаётнинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб келган адибанинг ўлими муносабати билан Франция маданият вазири Франсуаз Ниссен ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)