Бокудаги Евросиё университетида ижоди Озарбайжон адабиёти билан тиғиз боғлиқ бўлган Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Университет ректори, профессор Нозим Ҳусайнли Озарбайжон ва Ўзбекистон адабий муносабатларининг чуқур илдизлари ҳақида ҳикоя қилди. Жамол Камолнинг Озарбайжон адабиётига қўшган катта ҳиссасини эътироф этди.
Депутат, сиёсатшунослик фанлари номзоди Ганир Пашаев шоирга Самад Вурғун, Бахтиёр Ваҳобзода, Ҳалил Рза ва бошқа озар адиблари асарлари тарғиботи, Низомий Ганжавий «Хамса»сининг ўзбек тилига таржимаси учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Жамол Камолнинг хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистон халқ шоирига Бокудаги Евросиё университети фахрий доктори унвони берилди ва диплом тақдим этилди.
Шундай ижодий учрашув Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтида ҳам бўлиб ўтди.
Жамол Камол таржимасида Ганжавийнинг «Сирлар хазинаси» ҳамда «Лайли ва Мажнун» достонлари Тошкентда чоп этилган. Ҳозирда у «Искандарнома» достони таржимаси устида ишламоқда.
Изоҳ (0)