• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Сўровнома: Ўзбек зиёлилари қандай китоб ўқимоқда?

    «Янги китоб» нашриёти ва «Ziyouz.uz» портали ҳамкорликда кичик тадқиқот ўтказди. Ўзбекистондаги атоқли олимлар, ёзувчи-шоирлар, адабиёт ва бошқа соҳа вакилларидан айни кунларда қандай китоб ўқиётгани сўралди ва 120 дан зиёд жавоб олинди. «Ziyouz.uz» эса уларнинг жавобларини тақдим этди.

    Фото: «Ziyouz.uz»

    Фото: «Ziyouz.uz»
    Шукрулло, Ўзбекистон халқ шоири:— «Бўш қоп тик турмас» деганларидек, ёзувчининг иши фақатгина ижод қилиш эмас, у муттасил ўқиши, ҳаётни ўрганиши, жаҳондаги воқеа-ҳодисалардан, адабий жараёндан бохабар бўлиши ҳам керак. Ҳозир фақат китоб мутолааси билан бандман. Акмал Саиднинг «Ҳазрати Занги Ота», Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Руҳий озуқа махзани», Ғиёсиддин Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асарларини, Ҳалима Худойбердиеванинг янги китобини ўқияпман.

    Умарали Норматов, филология фанлари доктори, профессор:— Мен шу кунларда Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Донишманд Сизиф» номли романини ўқияпман. Бир қарашда асар учун танланган мотив ғарбча бўлса-да, романни ўқиб, чинакам ўзбекона руҳни ҳис қилдим.

    Наим Каримов, филология фанлари доктори, профессор:— Бу йил Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан адиб асарларини, қолаверса, Фёдор Раззаковнинг «Коррупция в политбюро. Дело «Красного узбека» асарини мутолаа қиляпман.

    Худойберди Тўхтабоев, Ўзбекистон халқ ёзувчиси:— Ойбек домланинг «Болалик» асарини қайта ўқияпман. Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» китоби столимда турибди. Ўткир Ҳошимовдаги тилнинг тозалиги, руҳнинг софлиги менга ёқади. Деярли ҳар куни болаларга оид китобларни ўқишга, варақлашга тўғри келади. Афсуски, бугунги болаларимизнинг китобхонлик даражаси мақтагулик эмас. Уларнинг сўз бойлиги жуда кам, 1200-1300 та, холос…

    Иброҳим Ғафуров, адабиётшунос:Х—XI аср араб ёзувчиси Усома ибн Мункизнинг «Ибратли китоб» номли улуғ асари бор. Уни машҳур арабшунос олимимиз, филология фанлари доктори Исматулла Абдуллаев ўзбек тилига ўгирган. Китоб Ғафур Ғулом нашриётида 1980 йили нашр қилинган. Бу асарни ўша пайтда ўқиган эдим, бугун яна қайта қўлимга олдим. Муаллиф ҳозирги Туркия, Сурия, Фаластин ерларида Х асрда салбчиларга қарши курашган йирик қаҳрамонлардан бири. Ўша кезлар бошидан кечирганлари, салбчиларга қарши қандай кураш олиб борганини хотиралар тарзида ёзиб қолдирган. Мен ўқиётган яна бир китоб инглиз олими Тёрнернинг «Символ и ритуал» асаридир. Муаллиф Марказий Африка халқлари орасида кўп йиллар яшаб, ҳаёт тарзини чуқур ўрганган. Маросимлар, расм-русумлар, рамзлар, тимсоллар нимани англатиши ҳақида ажойиб илмий китоб ёзган.

    Жамол Камол, Ўзбекистон халқ шоири:Ҳозир Шайх Низомий Ганжавийнинг «Хамса»си таржимаси билан бандман. «Махзан ул асрор» ва «Лайли ва Мажнун» чоп этилди. Бошқа достонларни ҳам худо хоҳласа, 2018 йилгача тамомламоқчиман.

    Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари:Умуман олганда юртимизда чиққан 15000 дан ортиқ диний-маърифий китобни ўқиб чиққанман. Ҳар куни аҳолидан тушаётган диний-маърифий саволларга жавоб бериш жараёнида 10 дан ортиқ китоб кўраман. Бир кунда 50—100 та саволга ёзма ва оғзаки жавоб беришга тўғри келади. Фатво китобларидан «Фатовои Оламгирия», «Фатовои Қозихон», «Хулосат ул-фатово», тафсир китобларидан «Тафсири Насафий», «Баҳрул улум», ҳадис китобларидан Суютийнинг «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ», фиқҳ китобларидан «Ал-мавсуъ ал-фиқҳия» (30 жилдли исломшунослик энциклопедияси), «Мухтасар ул-виқоя», «Ҳидояи шариф» китоблари кундалик кўрадиган манбаларимдир.

    Тоҳир Малик, Ўзбекистон халқ ёзувчиси:Шу кунларда ҳинд адиби Рабиндранат Тагор ҳикояларини мутолаа қиляпман. Ҳисоблаб кўрсам, унинг ҳикояларини бундан эллик йил муқаддам ўқиган эканман.

    Анвар Обиджон, Ўзбекистон халқ шоири:Кечагина Иқбол Мирзонинг болалар учун кичик шеърлари тўпланган «Эркатой эрка той» китобини ўқидим. Аввалроқ «Турон қавмлари», Шукур Қурбоннинг «Эркин Воҳидов сабоқлари» китобини тугатгандим. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девони луғотут-турк» асари янги нашрини («Мумтоз сўз» нашриёти) ҳайрат билан мутолаа қиляпман. Боболаримиз ишлатган сўзлар, туркий тилнинг ажойиботлари мени яна ўзига тортди. Янги нашрда сўзлар изоҳи такомиллаштирилибди.

    Афзал Рафиқов, Ўзбекистон халқ артисти:Ҳозир Баҳриддин Насриддиновнинг ўтган асрда яшаган шоир ва драматург Хуршид ҳақидаги китобини ўқияпман. Навоий асарларининг 10 жилдлигини доим ўқиб бораман.

    Қозоқбой Йўлдошев, филология фанлари доктори, профессор:Айни дамда турли қўлёзмаларни ўқиш билан бандман, аммо уларнинг аксари пичоққа илингудек эмас. Охирги вақтларда менга манзур бўлган асар Сойим Исоқнинг «Қиёматга қолмаган қасос» романи бўлди.

    Иброҳим Ҳаққул, адабиётшунос:«Ситораи Моҳи Хоса»да дам оляпман. Ўзим билан Лев Толстойнинг «Иқрорнома»сини олиб келдим. Сўнгги кунларда Юсуф Хос Ҳожиб қалами мансуб «Қутадғу билиг» асарининг усмонли туркчага қилинган таржимасини ўқияпман.

    Усмон Азим, Ўзбекистон халқ шоири:Айни пайтда Апулейнинг «Метамарфоза» асарини ва Гоголнинг «Невские проспекти»сини ўқияпман.

    Анвар қори Турсунов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби:Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол», Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг «Тафсири Ирфон» китобларини ўқияпман. Шунингдек, Абдуллоҳ Қодирийнинг «Ўткан кунлар»ини ўқияпман. Мен бу китобни 10 ёшимдан ҳар баҳор ва кузда қайта ўқийман. Бу йил сал кечикдим. Яна Навоийни ҳар куни қўлимга оламан.

    Хуршид Даврон, Ўзбекистон халқ шоири:Айни пайтда венгер файласуфи Ева Анчелнинг «Этос и история» китобини қайтадан ўқияпман. Биринчи марта ўтган асрнинг 90 йилларида ўқиган эдим. «Этос» атамаси қадимги юнон фалсафасида «инсон ахлоқи ва унинг амалий иши ўртасидаги боғлиқлик» ёки эркинроқ, яъни ўзимнинг таърифимча, «маънавий тартиб» маъносини англатади. Этос инсоннинг ҳар бир иши юзасидан у бу ишни нимадан келиб чиқиб, нима учун қилди, деган саволларга жавоб излайди. Бу асарни яна қайта ўқишга эҳтиёжимга келсак, бугун дунё, инсоният шунчалик мураккаблашдики, англаш тобора қийин кечмоқда. Саволларимга жавоб изламоқчиман. Ўзимизда кечаётган жараёнларни, жуда кўп одамларнинг қилмиш-қидирмишини тушунишга уринмоқчиман. Бу миллатни бугунги маънавий аҳволини, маънавий тартибини ҳам англашга фойда берармикан, деб ўқияпман.

    Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири:Ҳозир Жалолиддин Румий «Маснавий»лари асосида устоз Ҳамидулла Болтабоев нашрга тайёрлаган «40 ривоятга 40 шарҳ» китобини роҳатланиб ўқияпман. Олдинроқ устозимиз Абдулла Ориповнинг «Биринчи муҳаббатим» китобини, Орзиқул Эргашнинг ҳикоялари ва қиссалари ўқиб чиққандим.

    Улуғбек Ҳамдам, ёзувчи:Француз драматурги Жан Доминик Боббининг «Скафандр ва капалак» романини такрор, Лев Толстойнинг «Тирилиш»ини илк бор ўқияпман.

    05.06.2017, 10:26   Изоҳ (0)   14556
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолга Бокудаги Евросиё университети фахрий доктори унвони берилди

    03.06.2017, 12:53

    Улуғбек Султоновнинг «Ота-онага хизмат қилиш одоблари» номли янги китоби нашрдан чиқди

    31.05.2017, 11:37

    «Китоб байрами» доирасида «Китоб — миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси» мавзуида конференция бўлиб ўтди

    26.05.2017, 20:26

    Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» ва «Дока рўмол қачон қурийди» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

    26.05.2017, 18:15

    Ўзбекистонда 25—27 май кунлари «Китоб байрами» ўтказилади

    23.05.2017, 17:11

    Порошенко Киевдаги китоб фестивалида бойларнинг гуллаб-яшнаши ҳақидаги қўлланмани сотиб олди

    22.05.2017, 08:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистондаги кўп тармоқли тиббиёт марказлари давлат-хусусий шериклик асосида бошқарилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июн, 00:26

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда бўлиб ўтган лаванда сайли

    Ўзбекистон | 12 июн, 00:10

    Олимлар тираннозаврнинг янги турини кашф этди

    Дунё | 11 июн, 23:50

    Сурхондарё экология бошқармаси Кофрунда водород сулфиди гази меъёрдан ошмаганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 23:35

    The Guardian: АҚШ 30 сентябргача USAID’нинг хориждаги ваколатхоналарини ёпмоқчи

    Дунё | 11 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 11 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 11 июн, 23:05

    “Болалигимда най чалганман, мусиқачи бўлишим мумкин эди” — Трамп 

    Дунё | 11 июн, 22:50

    Хитойлик фуқаролар ёки компанияларга ер ажратилиши ҳақидаги баёнотлар асоссиз — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ўзбекистон | 11 июн, 22:40

    Ўзбекистонда Япония халқаро университети очилади

    Ўзбекистон | 11 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.