Фотогалерея: Бир суткада таниб бўлмас даражада ўзгаришга учрайдиган масканлар
Океанлар ва денгиз сувининг сатҳи нега бир кўтарилиб бир камайиб туради? Бунинг иккита асосий сабаби бор: Ер ва Ой ўртасидаги гравитацион тортишиш ва Ернинг ўз ўқи атрофида айланишида қочма кучнинг пайдо бўлиши. Promo-live сув сатҳининг ўзгариши билан таниб бўлмас кўришинига эга бўладиган масканлар суратларини тўплаб тақдим этди.
Мон-Сен-Мишель (Нормандия, Франция)
Мон-Сен-Мишель ороли ЮНЕСКO’нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу ерга фақат сув чекинганида келиш мумкин. Сув сатҳи кўтарилганида эса бу ерни қайиқда томоша қилса бўлади.
Фото: AdMe
Фото: AdMe
Фото: AdMe
Манжуйод, Филиппин
Филиппиннинг ушбу ҳудудида фақатгина қум ва денгиз мавжуд. Бу ерга уйларни узун оёқлар устига қуриш энг тўғри қарор бўлган.
Фото: AdMe
Фото: AdMe
Фото: AdMe
Пассаж-дю-Гуа, Франция
Пассаж-дю-Гуа Нуармуте оролини материк билан фақатгина сув чекинганида боғлаб турувчи йўл. Сув сатҳи кўтарилганда эса бу ердан юришнинг мутлақо имкони йўқ.
Фото: AdMe
Фото: AdMe
Фото: AdMe
Ибодатхоналар собори пляжи, Испания
Ушбу жой кастилья пляжи ёки Муқаддас сувлар пляжи дея аталади. Бу Европадаги энг чиройли тўртта пляждан бири. Бу ерда соборга ўхшаш улкан қоялар мавжуд.
Фото: AdMe
Фото: AdMe
Фото: AdMe
Қиёматнинг тўрт чавандози, Буюк Британия
Жейсон Декейрснинг ҳайкаллари Темза бўйлаб жойлашган. Уларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ҳайкаллар дарё суви сатҳининг кўтарилган ёки пасайганини кўрсатиб туради.
Изоҳ (0)