Чилонзор туманида ўз уйида фоҳишахона сақлаган эркак қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 19 июль куни, тахминан, соат 21:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган Равшан Ўрунбоев Чилонзор туманидаги хонадонида фоҳишахона сақлаб, 100 минг сўм пул эвазига фуқаро «Г» ва «Д» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)