Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига, шунингдек, Оҳангарон ва Янгийўл туманига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Ангрен шаҳрига ҳоким этиб 2007 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳакимжон Абдулазизов тайинланди.
Аввал Мудофаа вазирлиги бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Одилжон Жўраев Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди.
Янгийўл туманига Абдуқаҳҳор Тўхтабоев ҳоким этиб тайинланди. Бунгача у Навоий вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимида, 2012—2015 йилларда эса Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокурори вазифасида ишлаган.
Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтада Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Ангрен шаҳри ҳокими Иброҳимжон Раҳмонов, Оҳангарон тумани ҳокими Рустам Убайдуллаев ва бир қатор давлат органлари раҳбарлари ўз лавозимидан озод этилган эди.
Изоҳ (0)