Ўзининг улкан ўлчамларига қарамасдан, ой-балиқ океан фаунасининг энг кам ўрганилган вакилларидан бири бўлиб қолмоқда. Уни табиий яшаш муҳитида учратиш жуда қийин. Австралиялик олимлар ой-балиқнинг янги турини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
Австралиянинг Мердока университети аспиранти Марианна Найгард фаунанинг бу вакиллари устида янги тадқиқот ўтказган. Тўрт йил давомида у сайёранинг турли қисмларидан ой-балиқнинг намуналарини йиғган. 150 та ДНК намунасининг таҳлили натижасида тадқиқотчи Мола турига кирувчи балиқнинг тўрт хил кўринишини аниқлашга муваффақ бўлган. Уларнинг учтаси — Masturus lanceolatus, Mola mola ва Mola ramsayi олимларга аввалроқ маълум бўлган, тўртинчиси эса янги бўлиб чиқди. У Mola tecta номини олди.
Mola tecta ўлчами бўйича қондошларидан унчалик фарқ қилмайди. У 2,5 метргача ўсиши мумкин. Унинг яққол белгиси терисидаги тангачалари ва орқа сузгичидаги ўсимтаси ҳисобланади.
Тадқиқотлар давомида биолог балиқнинг яшаш жойини ҳам аниқлаштирди: Мола теcта нафақат Янги Зеландия, балки Жанубий Африка ва Чили қирғоқларида ҳам учраши мумкин.
Изоҳ (0)