Германиянинг Дармштадт шаҳрида заррачалар учун дунёдаги энг йирик тезлаткич қурилиши бошланди, деб ёзади «Germania-online.ru».
Fair ионлар ва антипротонлар тадқиқот маркази ўз ишини 2025 йилда бошлайди. Унинг ёрдамида олимлар олам сирларини очмоқчи. Уларни 13,8 миллиард йил аввал юз берган Катта портлашдан ҳозирги кунгача бўлган вақт оралиғи қизиқтирмоқда.
Янги марказда замонавий ядро ва субядро физикаси соҳасида жуда кўплаб тажрибаларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг марказий қисми — қўш синхротрондан иборат бўлиб, унинг ҳалқалари айланаси 1,1 километрни ташкил қилади. Синхротроннинг 17 метр қисми ер остига ётқизилади. Зарядланган зарралар, ионлар ва антипротонлар ўта шиддатли тарзда, сониясига 297 минг километргача тезликда тезлаштирилади, бу қарийб ёруғлик тезлигига тенг демакдир.
Олимлар ўта баланд ҳарорат ва босим натижасида юз берган тўқнашувларда қандай қилиб янги заррачалар ва моддаларнинг янги шакллари пайдо бўлишини кузатади. Ушбу кузатувлар натижасида Ернинг ривожланиш тарихи ҳақида хулосалар чиқарилади.
Изоҳ (0)