Россия Вашингтон учун таҳдид туғдираётган барча давлатлар орасида ҳарбий соҳада энг катта салоҳиятга эга. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлар штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Жозеф Данфорд Аспендаги хавфсизлик бўйича анжумандаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Данфордга кўра, Россия АҚШ дуч келаётганлари орасида энг жиддий хавф. Улар қаторида Шимолий Корея, Эрон ва Хитой ҳам санаб ўтилди.
«Мазкур давлатлар ичида Россия ҳарбий соҳада энг катта салоҳиятга эга. Москва ядровий кучларга эга ва киберҳудудда ҳаракатланиши мумкин», — таъкидлади генерал Данфорд.
Изоҳ (0)