АҚШ президенти Дональд Трамп ўз президентлигининг ярим йили ичида 800 дан ортиқ тушунарсиз баёнот ва хулосалар қилди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда, деб хабар берди «Газета.ru».
Fact Checker лойиҳаси доирасида газета ходимлари Трамп президентлигининг биринчи юз кунидаги тушунарсиз баёнотларини ҳисоблаб чиқди. Маълумотларга кўра, АҚШ президенти бир кунда 4,9 та баёнот қилган. Ярим йиллик ҳисоб-китоблар эса Трамп 836 та ёлғон ва тушунарсиз баёнот қилганини кўрсатмоқда, бунда бир кунда ўртача 4,6 та баёнот қилинган.
Шунингдек, изланувчилар Трампнинг энг кўп такрорланган баёнотини ҳам ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, «Obamacare қонун лойиҳасининг ўлими» сўзлари 44 марта такрорланган.
Нашрнинг ёзишича, Трамп 30 марта «бизнесга инвестиция оқимини таъминлангани ва F-35 бомбардимончисининг нархини туширгани» билан мақтанган. Нархнинг туширилиши эса Трампнинг ўз лавозимига киришишидан олдин режалаштирилган эди.
Трамп 17 марта «аъзо давлатларнинг НАТОни молиялаштиришда адолатли иштироки» ҳақида ёзган. Шунингдек, саккиз марта армияда «рекорд инвестициялар»га эришгани ҳақида баёнот қилган.
Нашрнинг қайд этишича, Трамп бундай баёнотлар билан ўзи учун Пиноккио обрўсини қўлга киритди, агар бундан халос бўлишни истаса, далилларни ҳисобга олиши керак бўлади.
Изоҳ (0)