Жанубий Корея расмийлари КХДРни минтақада кескинликни бартараф этиш ва ҳарбий йўналишдаги музокараларни тиклаш ҳақидаги таклифга жавоб беришга чақирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлигига кўра, Сеулнинг 21 июлда ҳарбийлар ўртасида музокаралар ўтказиш таклифи жавобсиз қолган.
Жанубий Корея Қизил Хоч жамиятлари ўртасида ҳам икки томонлама мулоқотни тиклаш ва бу йўналишда 1 август куни музокаралар олиб боришни таклиф қилганди.
Изоҳ (0)