• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Президент, бизнесмен ва оддий ишқибозларга аэрокосмик салонлар нега керак?

    Авиасалонлар саноати қандай дунё келганлиги ва бугунги кунда сиёсат, бизнес ва шоунинг бундай чатишмаси кимга кераклиги ҳақида «Ведомости» нашри ҳикоя қилади.

    Фото: «Ведомости»

    Фото: «Ведомости»

    «Аэрокосмик салонга биринчи марта йўл олдингми — ҳеч нарсани режалаштирма», — янги ишқибозлар учун энг асосий тавсиялардан бири. Биринчи марта «атмосферага тўйиш»нинг ўзи етарли. Учиш-қўниш йўлагидаги қирувчи самолётни кўздан кечирмоқчимисиз — марҳамат! Улкан икки қаватли самолётга экскурсия қилишни хоҳлайсизми — олға! Бундан ташқари, ретро-самолётлар, келажак самолётлари, вертолётлар, учувчисиз учар қурилмалар ва ракеталар. Яна бошқариб кўриш мумкин бўлган учувчилар виртуал кабинаси, ишлаб турган 3D-принтерлар, учувчи ва космонавтлар билан суҳбат, турли тадбир ва тақдирлаш маросимлари.

    Дунёдаги энг қадимий автосалон — француз автосалони. 1908 йилда автомобиль кўргазмаси бўлимларидан бири самолётларга бағишланган. Келгуси йилда Парижда биринчи мустақил авиашоу бўлиб ўтди. 1949 йилдан бошлаб у Франция пойтахти Ле-Буржедан 12 километр масофада жойлашган Ле-Бурже аэродромида ўтказила бошлади. Буюк Британиядаги авиасалон 1920 йилда пайдо бўлди. 1948 йилдан бошлаб Лондондан 34 километр масофада жойлашган Фарнборо аэродромида ўтказила бошлади.

    Аэрокосмик салонлар одатда бир ҳафта давом этади. Уларда иштирокчи, ташриф буюрувчи, журналист ёки ишқибоз сифатида қатнашиш мумкин — шоу ишчи ва оммавий қисмларга бўлинган (бусинесс дайс ва публиc дайс). Ҳар бир мақом рухсат ва чекловларига эга. Тадбирда аккредитациядан ўтган журналистларгина текин иштирок этиши мумкин. Қолганлар иштирокчи бадалини тўлайди ёки чипта харид қилади.

    Экспозиция ҳажми бўйича дунёдаги энг йирик салонлар Франция (Ле-Бурже) ва Буюк Британияда (Фарнборо) ўтказилади. Мисол учун, 2017 йилда Ле-Буржеда 48 мамлакатдан 2 381 нафар иштирокчи қатнашди, шартномалар қиймати эса 150 миллиард долларни ташкил этди. Айнан имзоланган шартномалар суммаси салон ишчанлиги кўрсаткичидир. Бу масалада фақат Ле-Бурже ва Фарнборо бир-бири билан рақобатлаша олади. Фуқаролик секторидаги энг йирик буюртмалар ҳақида айнан шу ерда эълон қилинади (ҳарбий шартномалар одатда оммага ошкор этилмайди).

    Дунёда бошқа кўплаб салонлар ҳам мавжуд. Улардан баъзилари ҳатто бизнес-авиация ёки ҳарбий техникага ихтисослашган. Салонлар қайси шаклда бўлмасин, улар ҳар доим мамлакатнинг обрўси (мансабдорлар учун) , «ўзини кўрсатиш ва бошқаларни кузатиш» имконияти (бизнес учун) ва дунёқарашни кенгайтириш имкониятидир (авиация, космос ишқибозлари учун).

    Миллиардлар учун рақобат

    Фарнборо ва Ле-Бурже тарихга кирган: бу ерда одамлар фуқаролик авиацияси тараққиётига асос солган парвозларни амалга оширган. 1927 йилда америкалик учувчи Чарлз Линдберг илк бор якка ҳолда Атлантика океанидан учиб ўтиб, Ле-Буржега қўнди. Ўшанда Парижнинг ушбу шаҳри номи дунёга танилди.

    ХХ аср ўрталарига қадар урушлар туфайли Франция ва Буюк Британияда авиашоулар мунтазам ўтказилмаган. Бироқ кейинроқ навбат белгиланган: жуфт йилларда авиация жамоатчилиги Лондонда, тоқ йилларда эса Парижда тўпланади. Авиация ва космос янгиликлари айнан шу ерда намойиш этилади. Энг ёрқин мисоллардан — Boeing 747 жамбо-жети, Concorde товушдан тез учадиган самолёт, икки қаватли Airbus A380, композит материаллардан ишланган Boeing 787 Dreamliner, Virgin Galactic’дан самолёт ракета СС2, қуёш энергиясида ҳаракатланувчи Solar Impulse, F-35 қирувчи самолёти кабиларни келтириш мумкин. Бундай экспонатларга катта эътибор қаратилади, уларнинг яратувчилари эса машҳур нюсмейкерларга айланади. Бунда асосийси камтарлик қилмаслик, аксинча, интервьюлар бериш ва дунёга танилишга тайёр туриш. Бежизга Ле-Бурже а Фарнборо шуҳратпарастлик авиация ярмаркалари норасмий номини олмаган.

    Мазкур мисоллар айсбергнинг фақат кўриниб турган қисми. Авиасалон ўтказилаётган вақт мобайнида бир неча ўнлаб потенциал мижоз ва етказиб берувчи билан учрашиш ва ҳамсуҳбат бўлиш, соҳа конференцияларида иштирок этиш, бошқаларни тинглаш ва ўз презентацияси билан чиқиш қилиш, қолаверса, лойиҳа учун инвесторлар қидириш мумкин. 100 мингдан ортиқ соҳа мутахассислари яна қаерда тўпланиши мумкин?

    Самолётлар ва сиёсат

    Ле-Бурже ва Фарнборо даражасидаги авиасалонлар иқтисодий ва сиёсий таркибни бирлаштиради. Бир томондан, бу миллиардлаб долларлик шартномалар бўлса, иккинчи томондан, сиёсий сигналлардир: масалан, қайси йирик мансабдорлар унга ташриф буюрди, қайсилари келмади, уларнинг ташрифи ёки ҳозир бўлмаганлиги нимани англатиши.

    2016 йилда Фарнборо Brexit бўйича референдумдан сўнг ўтказилди. Унинг натижалари авиашоуда фаол муҳокама қилинди. Фарнборога мамлакат бош вазири Дэвид Кэмероннинг келиш-келмаслиги салон биринчи куни бош саволига айланди: референдум натижалари унинг сиёсий карьераси якунини англатар эди. Кэмерон салонга келиб, кўплаб фото ва видеокамералар қаршисида жилмайиб турди ва кейинги куни истеъфога чиқди.

    Франция янги президенти Эмманюел Макрон эса аксинча, унинг тарафдорлари ғалаба қозонган парламент сайловларининг иккинчи туридан кейинги куни Ле-Буржега ташриф буюрди. Қуёш қиздираётганига қарамасдан, Макрон кўча экспонатлари бўйича экскурсияни қисқартирмади ва кўздан кечиришни ҳарбий самолётлардан бошлади.

    Ле-Бурже ва Фарнборо каби бизнес ва сиёсатни ўзида бирлаштирувчи салонлардан ташқари дунё бўйича яна ўнлаб бошқа аэрокосмик салонлар шаклланди. Улар, биринчи навбатда, мамлакатлар нуфузини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уларда шартномалар суммаси бирмунча камроқ (баъзиларида умуман йўқ). Бироқ уларда сиёсий жиҳат муҳим: давлатлар биринчи шахслари ташрифи, дўстона мамлакатлар делегацияси ҳозирлиги, маҳаллий аэрокосмик соҳа эришган ютуқларни намойиш этиш. Бу каби салонлар Германия, Хитой ва Дубайда бўлиб ўтади. Россиянинг МАКС авиасалони ҳам биринчи навбатда мамлакат нуфузи учун фаолият олиб боради. Уларнинг юзага келиш тарихи ҳам, экспонатлар тўплами ҳам турли-туман.

    Германиянинг ИЛА авиасалони умуман олганда Ле-Бурженинг тенгдоши. Бироқ Германия бошлаган урушлар туфайли дунёнинг унга нисбатан яхши муносабатига умид қилинмаган. Франция авиасалони халқаро вазн тўплай бошлаган бир пайтда ИЛА маҳаллий даражада қотиб қолди. Берлин авиасалони жуфт йилларда ўтказилади ва у Германиянинг авиация ва космос ривожига қўшган салмоқли улушини намойиш этади. ИЛАънинг ҳар очилишига канцлер Ангела Меркель ташриф буюради.

    Airshow China ҳам жуфт йилларда ўтказиладиган тадбир бўлиб, 1996 йилдан буён ўтказиб келинади. Хитойнинг аэрокосмик соҳадаги ютуқлари катта: ўз орбитал станцияси, ракеталари, бошқарилувчи космик кемаси, мамлакат ўз йўловчи самолётлари қурилишини йўлга қўйган. Airshow China’да учиш қурилмалари билан бир қаторда танклар, бронетанспортёрлар ва ўқотар қуроллар ҳам намойиш этилади.

    Dubai Airshow тарихи 1989 йилдан бошланади. Унинг аҳамияти Дубайнинг иқтисодий тараққиёти билан бирга ўсиб борди. Тадбир БАА бош вазири ва Дубай амири Ал Мактум патронажи остида ўтказилади. 2013 йилдан буён авиашоу Дубайнинг янги аэропортида ўтказилади. Аэропорт деворларидан сўнг чўл бошланиб кетади.

    Россиянинг МАКСи 1993 йилдан бошланган. Унда тажриба сифатида барпо этилган ҳарбий ва истиқболли фуқаролик самолётларини кўриш ва машҳур космонавтлар, масалан, Алексей Леонов билан учрашиш мумкин. МАКС очилишига Владимир Путин ташриф буюради. У президент ва бош вазир мақомидаги бошқаруви давомида атиги бир марта МАКСга келмай қолган.

    21.07.2017, 13:30   Изоҳ (0)   9467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МРБ директори: Россия АҚШдаги президентлик сайловларига 8 йилдан бери аралашиб келади 

    21.07.2017, 13:17

    Халқаро валюта жамғармаси Грецияга 1,6 млрд евро ажратишга рози бўлди

    21.07.2017, 13:04

    АҚШда полициячи гумонланувчининг уйига билдирмай наркотик ташлаб қўйди ва уни ўзи «топиб олди» (видео)

    21.07.2017, 11:12

    Дубайда қутқарувчилар чўкиб кетган қизни тирилтирди

    21.07.2017, 10:16

    Туркияда 70 га яқин фуқаро зилзиладан сўнг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди

    21.07.2017, 09:19

    Паст табақа вакили Ҳиндистоннинг янги президенти этиб сайланди

    21.07.2017, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.