71 ёшли Рам Натх Ковинд Ҳиндистоннинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда мамлакат марказий сайлов комиссияси раҳбари Ануп Мишра маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳукмрон «Бхаратия жаната» партияси вакили учун Ҳиндистон парламенти ва штатлар қонунчилик органлари депутатларининг деярли учдан икки қисми овоз берди.
Бихар штатининг собиқ губернатори мухолифат номзоди — парламент қуйи палатаси раиси лавозимини эгаллаган мамлакатдаги илк аёл, 72 ёшли Мейра Кумарни ортда қолдирди.
Қайд этиш жоизки, Ковинд ва Кумар Ҳиндистонда паст табақа ҳисобланадиган далитлар вакили ҳисобланади.
Изоҳ (0)