Украинанинг Львов шаҳрига экскурсияга ташриф буюрган олти нафар америкалик ҳарбий хизматчи ёнаётган уй ичига кириб, ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар у ерда қолиб кетган одамларни қутқариб қолди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Украина мудофаа вазирлигининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, воқеа 16 июль куни рўй берган. АҚШ миллий гвардиясининг 45-бригада жанговар гуруҳи ҳарбий хизматчилари экскурсия чоғида Львов миллий академик опера ва балет театри яқинидаги уйлардан бири ёнаётганига гувоҳ бўлган.
Америкаликлар иккинчи қавати ўт олган бино томон ошиққан. Улар ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар учинчи қаватда истиқомат қилувчи одамларни эвакуация қилишга улгурган.
Изоҳ (0)