АҚШнинг Коннектикут штатидаги Лонг-Айленд бўғозида Пўртана лақабли ит чўкаётган буғу боласини сувдан олиб чиқди. Mashable мазкур воқеа видеоёзувини эълон қилди.
Порталга кўра, роликни бўғоз қирғоғида Сара ва Пўртана лақабли иштлари билан сайр қилаётган Марк Фрили тасвирга туширди. Итлардан бири чўкаётган буғу боласини кўриб, уни сувдан олиб чиқди.
Фрили ва унинг итлари жониворларни қутқариш маҳаллий ташкилоти — Strong Island Аnimal Ressue ходимлари ва ветеринарлар келмагунча воқеа жойида буғу боласи билан қолди. Энди у тўлиқ тиклангунча мутахассислар назоратида бўлади.
Изоҳ (0)