Ўзбек киноижодкорлари «Кўк кит» ўйинининг аянчли оқибатларига бағишланган фильм устидаги ишларни якунламоқда. Бу ҳақда MyDay маълум қилди.
«Қотиллар ўйини» деб номланган ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ишланаётган фильм жангари, мистика ҳамда триллер жанрларида суратга олинган.
Фильмнинг жанг лавҳалари учун икки ойдан зиёд тайёргарлик кўрилди ва барча саҳналар табиий суратга олинган. Жанг саҳналарини қўл жанги бўйча мураббий Сарвар Сиддиқов саҳналаштирди.
Фильмда бош ролларни Шавкат Комилов, Жамила Ғофурова, Алихан, Бегзод Тожиев, Севара Солиева, Муҳаммад Али Искандаров ва Феруза Собитова гавдалантирди.
Режиссёр Лазиз Ашуралиев, оператор Рустам Йўлдошев, ғоя муаллифи Шавкат Комилов. Фильмни суратга олиш ишлари якунланган бўлиб, унинг тақдимоти куз фаслида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)