• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Одил Аҳмедов: Наманганни карвонсаройга айлантиришмасин! Биз ёшлар билан ишламоқчимиз

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Наманганда футбол академиясига асос солиш ишларини бошлагани ҳақида хабар берилганди. Айни пайтда водий болалар ўртасидаги Чемпионлар лигаси мусобақасини ўтказиш тараддудида.

    Мусобақанинг асосий ташкилотчиси ҳисобланган Одил Аҳмедов «Championat.asia» нашрига интервью бериб, бу борада кўнгли тўлмаётган жиҳатларни очиқ-ойдин баён қилди.

    «Наманганда ёшлар футболи қайта оёққа тураётганини эшитган водийликлардан жуда кўп мактублар оляпман», — деб гап бошлади фаолиятини «Шанхай СИПГ» сафида давом эттираётган футболчи.

    «Навбаҳор»нинг янги президенти Шавкат Абдураззоқов клуб ўринбосарлари учун алоҳида шароит яратиб берганини эшитдим ва хурсанд бўлдим. Чунки бу ишимизни енгиллаштиради. Биз коллеждан яхши болаларни етиштириб берамиз. Кейин улар ўринбосарлар таркиби орқали асосий жамоага жойлашиши учун кўмаклашамиз ёки четга чиқиш билан шуғулланамиз. Шу томондан олиб қаралса, ўринбосарларга бўлган эътибор жуда муҳим.

    Агар жамоа ўз ўринбосарларига жиддий эътибор қаратмаса, четдан келган футболчилар ҳозир клубни эмас, ўзини ўйлайдиган бўлиб қолди. Тез кунларда хориждаги ҳамкорларимиз билан мураббийлар малакасини ошириш борасида иш бошлаймиз.

    Одил Аҳмедов, «Шанхай СИПГ» аъзоси

    Odil cup

    Odil cup

    «Навбаҳор» ўтган мавсум охирини анча бўш ўтказиб, Биринчи лига ёқасига келиб қолганди. Кейинроқ клубга Одил Аҳмедов ёрдам бераётгани борасида гап-сўзлар пайдо бўлди. Илҳом Мўминжоновнинг Наманган жамоасига ташрифидан кейин «Навбаҳор» бир амаллаб Олий лигадаги ўрнини сақлаб қолди.

    Шунга қарамай, клуб ишлари кейинчалик барибир ўнгланмаган. Аҳмедов шу хусусда ҳам тўхталиб ўтди.

    Ўтган йил жамоа қийин аҳволга тушиб қолди. Ўшанда қўлимдан келганича ёрдам бердим. Бу йил ҳам шундай ниятим бор эди. Аммо клуб Олий лигада қолгач, мен керак бўлмай қолдим. Майли, бунга қаршилигим йўқ. Лекин амалда нима ўзгарди?

    Мўминжонов менга ёшларга эътибор қаратишга ваъда берганди. Бироқ якунда рулни ўз қўлига ола бошлади, худдики, барча ишни у қилди. Бемалол ишлайверсин. Лекин Наманганни карвонсарой қилишмасин.

    Виктор Жалиловни кўпчилик ёмон кўради. Лекин у ҳар доим 2—3 футболчини кашф қилиб кетган. Бизга мана шундай мураббийлар керак. Мўминжонов клубда яна қанча ишлайди билмайман. Биз эса ишни кечиктирмай, ёшларга урғу беришимиз керак, бошқа гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

    Одил Аҳмедов, «Шанхай СИПГ» аъзоси

    Фото: «Краснодар»

    Фото: «Краснодар»

    Одил Аҳмедов ёшларга бўлган эътиборни хориждан ташриф буюрган футболчиларга бўлган эътибор билан солиштириб беришга ҳаракат қилган. Бунда у аниқ номлардан фойдаланган.

    Мана «Неймар»ни олайлик (Аҳмад Мамадалиев. 1997 йил туғилган). У нонвой, кечалари нон ёпиб чиқади, кейин машғулотга келади. Агар оилавий ҳолати шундай бўлса, бола қандай қилиб ўсади?

    Йованович нега йўқолиб қолди? Ёки «Навбаҳор» унга машғулот майдоними, йил бошида ўйнай олмай, охирида гол урадиган! Яна урган голлари ҳам ғалаба келтирмаган. Бундай дурангларни маҳаллий футболчилар билан ҳам қўлга кирица бўлади. Ёш ўйинчига 10 марта имконият беринг, у ҳам 11-турдан кейин уришни бошлайди. Гапирса гап кўп...

    Азизбек Турғунбоев-чи? У ўтган йил оилавий аҳволидан келиб чиқиб, Россияга кетишга тайёр турганди. Чунки 2016 йил эътиборсиз қолди. Бу йил ҳам клубдан кетказишаётганди. Чунки фамилияси йўқ-да! Нимадир бўлди-ю, битта ўйиндан кейин қолди. Мана ҳозир асосий таркиб футболчиси. Наманганлик талантлар Россияга ишлагани эмас, ўйнагани кетиши керак! Мана шу фалсафани илгари суришни истардим.

    Одил Аҳмедов, «Шанхай СИПГ» аъзоси

    Odil cup

    Odil cup

    Наманганда футбол академияси вужудга келаётган бўлса-да, бу йўлда қаршиликлар ҳам бўлиб тургани айтилди. Одил Аҳмедов барчасини ўз маблағи ҳисобидан қилаётган бўлса-да, иш олға силжишини секинлаштираётган факторлар бор.

    Муаммо шундаки, шунча иш қилинса-да, тўсиқлар бўлиб турибди. Агар Намангандаги коллеж ва лицейни қайта оёққа турғизмасак, ўринбосарлар сафига бола қаердан келади? Ўринбосарларда футболчи бўлмаса, асосий таркибга ким келади?

    Яқин кунларда Наманганда иккита катта сунъий майдон қурилиши бошланади. Уни кўчадан келганлардан пул ишлаш учун қилмаяпман, ёшлар учун жой бўлсин дейман. Шуни ҳам гапириб юрганлар, иш бошлашимиз учун қаршилик қилаётганлар учраб турибди.

    Водий Чемпионлар лигаси ғояси ҳам ўз-ўзидан келмади. Коллеж ва лицейга яхши футболчиларни саралаб олайлик деяпмиз. Рауф Инилеев ҳам текинга ишламайди, унга ҳам маошни ўзимиз берамиз. Мутахассисларни Италияга, «Краснодар» академиясига юборишни режа қилиб турибман. Коллеж ва лицейдаги барча мураббийларни қайта кўриб чиқиб, маъқулини олиб қолиш, уларни замонавий фикрлашга ўргатишимиз керак. Рауф Инилеев шу ишларга масъул бўлади ва биз истаётган методиканинг қандай ишлаётганини назорат қилади. Инвентарлар яхши бўлсин, болакайларнинг тўп билан муаммоси бўлмасин. Хуллас, ҳаммасини аъло қилишни ўйлаб қўйганмиз. Бироқ қаршиликлар давом этаверса, мен қандай ишлайман? Лойиҳани Тошкентга кўчираманми ёки Фарғонага? Менга қаршилик қилишмаса бўлди, ахир бировдан пул сўраётганим йўқ-ку!

    Одил Аҳмедов, «Шанхай СИПГ» аъзоси

    20.07.2017, 15:43   Изоҳ (0)   68138
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ЎФФнинг 70 ёшга тўлган президенти Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

    04.07.2017, 19:54

    КК—2017. 3-ўрин Роналдусиз майдонга тушган Португалияга насиб этди. Бугун чемпион номи маълум бўлади

    02.07.2017, 20:08

    КК—2017. Ярим финал жуфтликлари маълум: Португалия—Чили, Германия—Мексика

    26.06.2017, 08:58

    Миллий термадан ҳайдалиш арафасида турган Самвел Бабаян тарқалиб кетиш остонасидаги клуб билан музокаралар ўтказди

    25.06.2017, 20:12

    КК—2017. Бугун Германия—Камерун ва Чили—Австралия ўйинлари бўлиб ўтади

    25.06.2017, 15:19

    Конфедерациялар кубоги. Россияга ўз уйидаги деворлар ҳам ёрдам бера олмади, Португалия ва Мексика эса ярим финалга чиқди

    25.06.2017, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:00

    Покистон Хитой билан “бешинчи авлод” самолётлари сотиб олиш бўйича шартнома имзолангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Дунё | 29 июн, 15:45

    Пишган ва мазали меваларни танлаш бўйича 9 маслаҳат

    Маслаҳатлар | 29 июн, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.