Мадриднинг “Реал” клуби вингери Родриго Гоэсга “Ливерпуль” томонидан жиддий қизиқиш билдириляпти. L'Équipe нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи инглиз клубида колумбиялик ҳужумчи Луис Диаснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Аввалроқ Луис Диасга Германиянинг “Бавария” ҳамда Каталониянинг “Барселона” клублари даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агар у “Энфилд”ни тарк этса, “Ливерпуль” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида айнан Родригони трансфер қилишни режалаштирмоқда.
“Реал Мадрид” 23 ёшли футболчини 100 миллион евродан юқори нархда сотишга тайёр. Шунингдек, Родригога Англиянинг яна бир гранди — “Арсенал” ҳам қизиқмоқда. Бироқ ҳозирча бразилиялик футболчини қўлга киритиш борасида “Ливерпуль” асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Родриго Гоэс 2024 йилги мавсумда “қаймоқранглилар” сафида барча мусобақаларда 54 учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 11 та ассист муаллифига айланган. Унинг “Реал” билан тузган шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)