Англиянинг Bristol шаҳрида истиқомат қилувчи қиз ўзининг ўғрилаб кетилган велосипедини Facebook орқали сотмоқчи бўлган шахсдан ўғрилаб кетди. Бу ҳақда Bristol Post’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Женни Мортон-Хемфрис нонушта қилиш мақсадида велосипедини шаҳар марказидаги Watershed медиамарказида қолдирган. Қайтиб келгач эса велосипеди ўғрилаб кетилганини кўрган ва полицияга хабар берган.
Шундан сўнг қиз Facebook’ка велосипедининг суратини жойлаштирган ва уни топишда ёрдам сўраган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан бири қизнинг ўғриланган транспорт воситаси сотилаётгани ҳақидаги эълонни кўриб қолган.
Женнига тузоқ қўйишни ва эълонга жавоб беришни таклиф қилишган. У полициядан «сотувчи» билан бўладиган учрашувга бирга боришни ва уни қўлга олишни сўраган, бироқ рад жавобини олган. Шунда у ўзининг велосипедини ўғрилик йўли билан қайтариб олишга қарор қилган.
Қиз эълоннинг эгаси билан белгиланган учрашув жойига дўсти ҳамроҳлигида келган.
«Мен ўзимни харидордек тутдим ва унга велосипед ҳақида турли бемаъни саволлар бердим», — деди Женни.
Женни велосипедни ҳайдаб кўриш учун «сотувчи»га бир қути сигарет ҳамда калитларини гаров сифатида топширган. Шундан сўнг Женни ўзининг икки ғилдиракли «дўстига» ўтирган ва тезда жўнаб қолган.
Bristol Post’нинг маълумотларига кўра, «битим»да иштирок этган Женнининг дўстини айтишича «сотувчи» бироз вақт довдираб турган, шундан кейин кимдур «у энди қайтмайди» дея бақиргач, Женни ташлаб кетган «қимматли буюмлар»ни текшириб кўрган ва сигaрет қутиси бўш эканлигини, калитлардан эса барибир фойдаланишнинг иложи йўқ эканлигини тушунган.
Унга ташлаб кетилган калитлар 18 соат олдин Женнининг велосипедини занжирига ўрнатилган қулфники бўлган.
Изоҳ (0)