Саратовнинг Техника кўчасида шаҳарликлар йўл уйдим-чуқурлари гипсдан ишланган мушукчалар билан тўлдирилгани гувоҳи бўлди. Бу ҳақда Afisha Daily хабар бермоқда.
Чуқурларни ким ва нима учун мушукчалар билан тўлдиргани номаълум. Шаҳар маъмурияти вакиллари бу Саратовда «ўта ижодкор инсонлар» яшашидан далолат эканлигини билдирди.
Фотолар жойлаштирилган «Типичний Саратов» саҳифаси муштарийлари эса мушукчалар ўзлари йўл ямоқларини тузатиши лозимлигини тахмин қилди.
Нима бўлганда ҳам, орадан бир неча соат ўтиб, Техника кўчасидаги уйдим-чуқурлар бартараф этилди, мушукчалар эса қутқарилди.
Изоҳ (0)