Хитойдаги савдо марказида аёллар харид чоғи эрларини қолдириши мумкин бўлган махсус хона очилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳар бир мижоз учун 90 йиллардаги видеоўйинларни ўйнаш мумкин бўлган алоҳида шиша хона кўзда тутилган. Дастлабки бир неча ой улардан фойдалаганлик учун ҳақ олинмайди.
Айрим эрлар бу янгиликни баҳолашга улгурди. Улардан бири Tekken 3 ўйнаб, тўлиқ қониқиш ҳосил қилди ва ўзини мактабга қайтгандек ҳис этганини билдирди. Яна бири эса ғояни мақтади, бироқ хонада кондиционер йўқлигидан нолиди.
Изоҳ (0)