Танзаниядаги Ndutu Safari Lodge қўриқхонасида истиқомат қилувчи урғочи шер қоплон боласини қарамоғига олди ва озиқлантирди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
5 ёшли шер қоплондан ташқари ўзининг икки ҳафта аввал дунёга келган уч нафар боласига ҳам қарайди.
Ёввойи мушукларни ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган Pantherа ва Kope Lion ташкилотлари билан ҳамкорлик қилувчи доктор Люк Хантерга кўра, бу ўта ноёб ҳодиса.
Урғочи шер қоплончага боласидек муносабатда бўлмоқда. Қоплончанинг ўз онаси қаерда эканлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)