Интерпол Тожикистон махсус мўлжал кучларининг собиқ қўмондони, ИШИД тарафига ўтиб кетган Гулмурод Ҳалимовнинг қидирувларини тўхтатди. Тожикистон расмийлари бунинг сабабларини ўрганмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Тожикистон ИИВ матбуот маркази раҳбари Умаржон Эмомали Гулмурод Ҳалимовнинг ўлдирилгани ёки зарарсизлантирилгани ҳақида бирор расмий маълумотга эга эмас, шу боис терговнинг тўхтатилиши тушунтиришларни талаб қилади.
Гулмурод Ҳалимов 2015 йилнинг 30 майида халқаро қидирувга берилган эди.
"Унинг ўлдирилгани ёки ушлангани ҳақида расмий тасдиқ олинмагунига қадар унинг фотосурати Тожикистон ИИВ ва Интерпол сайтида туриши лозим. Интерпол штаб-квартирасига сўров йўлланди», — деди Эмомали.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)