Кремль Владимир Путиннинг 2018 йилги президентлик сайлови кампанияси йўналишларини шакллантиришда қийинчиликларга дуч келмоқда. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини ишлаб чиқиш «қизғин ва мураккаб» кечмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» нашрининг Кремлга яқин манбасига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Ҳозирда «бўлажак президент қиёфаси» мавзуси юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказилмоқда. Кремль маъмуриятининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко кампания учун умумий жавобгар шахс эканлиги билдирилмоқда.
Кампанияни тайёрлаш билан эса Сбербанк президенти Герман Греф, Москва давлат университети иқтисодий факультети декани Александр Аузан ва Алексей Кудриннинг Стратегик ишланмалар маркази шуғулланмоқда.
Барча ижтимоий қатламларни қамраб оладиган ислоҳотлар дастурини «адолат, ҳурмат ва ишонч» шиори билан бирлаштириш режалаштирилмоқда. Кампания шу йил сентябрь—декабрь ойларида тайёр бўлиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)