Юқори Чирчиқ туманида автомобиль ғилдираклари ўғрилари қўлга олинди
5 июль куни Юқори Чирчиқ тумани ИИБга ушбу туманда яшовчи, «Ўзбекистон темир йўллари» бошқармасининг етакчи муҳандиси Азиз Комилов (исмлар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 2 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб уйи олдида қаровсиз қолган ўзига тегишли Cobalt русумли автоуловидан умумий нархи тахминан 5 миллион сўм бўлган 4 та ғилдирагини дисклари билан ечиб, ўғирлаб кетганлигини маълум қилган, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Зангиота туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1991 йилда туғилган О. Т ва Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1990 йилда туғилган Р. М. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.