Time журнали АҚШ президенти Дональд Трамп ва Суриянинг Алеппо шаҳрида истиқомат қилган блогер қиз Бану Алебедни интернетдаги энг нуфузли инсонлар деб топди. Бу ҳақда «PIA Новости» хабар бермоқда.
Оқ уй раҳбари «Интернетдаги 25 нафар энг нуфузли инсон» рўйхатига Twitter’даги шахсий ва расмий аккаунтида мунтазам жойлаштириб бориладиган матнлари туфайли киритилди. Унинг мазкур ижтимоий тармоқдаги муштарийлари сони бўйича дунёда етакчи эканлиги қайд этилган.
Алепполик қиз ҳам Twitter’даги хабарлари туфайли танилди. Журналга кўра, ушбу маълумотлардан «дунё Суриядаги фуқаролик уруши даҳшатларидан хабар топди». Ўтган йил декабрида Бану Алебед ота-онаси билан Алеппони тарк этди ва Туркияга кўчиб ўтди.
Шунингдек, Time версияси бўйича интернетдаги энг таъсири кучли инсонлар қаторидан Россиялик блогер Алексей Навальний, британиялик ёзувчи Жоан Роулинг, Америкалик хонандалар Кэти Перри ва Рианна, реалити-шоулар юлдузи Ким Кардашьян ҳам ўрин олди.
Изоҳ (0)