Хитой фойдаланувчиларининг мобил дастурларга харажатлари 2020 йилга келиб 56 миллиард долларгача етиши мумкин. Бу ҳозирги кўрсаткичлардан деярли уч баробар кўп, дея хабар беради «ТАСС».
Мобил дастурлар бозори таҳлили билан шуғулланадиган App Annie компаниясига кўра, ҳозирда Хитойда iOS ва Android платформаларининг 800 миллионга яқин фойдаланувчиси бор. Улар ўтган йили мобил телефонларидаги дастурлар учун 19 миллиард долларга яқин маблағ сарфлади.
Шанхай, Пекин ва Шэньчжэнь шаҳарлари аҳолиси хусусан бу борада етакчилик қилмоқда.
Хитойда кўнгилочар, овқатланиш индустрияси, спорт, сайёҳатлар, молия, шахсий активларни бошқариш ва акциялар савдосига оид мобил дастурлар айниқса оммалашгани қайд этилди.
Изоҳ (0)