Facebook ижтимоий тармоғидан ҳар ойда икки миллиард киши фойдаланмоқда. Бу ҳақда 27 июнь, сешанба куни компания маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Ҳар куни Facebook’да 175 миллиондан ортиқ киши ‘севгиъдан фойдаланади, ўртача 800 миллион кишига нимадир ‘ёқади’, — дейилади компания пресс-релизида.
Techcrunch манбаларига кўра, Facebook логинга эга фойдаланувчилар сони бўйича ижтимоий тармоқлар орасида биринчи ўринни эгаллаб, YouTube (1,5 миллиард фойдаланувчи) ҳамда Хитойнинг WeChat (889 миллион) мессенжерини ортда қолдирмоқда.
Маълумот учун, Facebook бир ойда миллиард фаол фойдаланувчи ҳақида 2012 йилда маълум қилганди.
Изоҳ (0)