Еврокомиссия Google корпорациясини рекорд сумма — 2,4 миллиард евро (2,7 миллиард доллар) миқдоридаги жаримага тортди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Google қидирув тизимлари бозоридаги етакчилик мавқейини суиистеъмол қилишда айбланди. У айрим маҳсулот ва хизматларни қидириш давомидаги натижаларда корпорация тижорий шериклари етакчи ўринларга чиқишини таъминланган.
Еврокомиссия Google’га нисбатан 7 йил давомида текширув олиб боргани қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)