Павел Дуров Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаларидаги назорат федерал агентлиги («Роскомнадзор») раҳбари Александр Жаровни «2017 йилда коммуникациялар қандай шифрланишини билмаслик»да айблади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Telegram асосчиси Жаровнинг мессенжерни Россияда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талабига шу тариқа изоҳ берди. Сервисдан шундан сўнг фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмалари шифрини ечиш учун махсус хизматларга калит тақдим этиш сўралади.
Дуров, гарчи Telegram «махфий чатлар» технологиясида «пионер» саналган бўлса-да, бироқ ҳозир бундай хизматни Россияда ундан ҳам оммавийроқ бўлган WhatsApp ва Viber, шунингдек, Apple iMessage ва Facebook Messenger ҳам тақдим этишини эслатди.
«Telegram блокировка қилиниши террорчилар ва наркодилерлар вазифасини мураккаблаштирмайди, улар бошқа мессенжерларга ўтиб кетиши ёки VPN дан фойдаланиши мумкин. Терроризмни блокировка ёрдамида мағлуб этиш учун интернетни блокировка қилишга тўғри келади», — таъкидлади Дуров.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ФХХ Санкт-Петербург метросидаги теракт Telegram мессенжери ёрдамида тайёрланганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)