Россия президенти Владимир Путин Екатеринбург шаҳрига ташрифи давомида ўз кортежидаги машинада Япония собиқ бош вазири Ёсихиро Морини сайр қилдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мори Россия президенти билан 9 июль, якшанба куни, Екатеринбургдаги «Иннопром» кўргазмасида учрашди. Япония мазкур тадбирнинг асосий шериги ҳисобланади.
Путин ва Мори 1,5 соат давомида мулоқотда бўлди. Собиқ бош вазир журналистларга Путиндан имкон борича тезроқ Япония билан тинчлик шартномаси имзолашни сўраганини маълум қилди. Японлар бунинг учун Москва уларга Курил оролларини бериши лозим, деб ҳисоблайди.
Кўргазмада Путин Nissan компанияси стенди олдида тўхтади ва ўтган асрнинг 90 йилларида, Санкт-Петербург мериясидаги иши давомида шу маркадаги автомобилда юргани, машина ўшанда унга жуда ёққанини эслади.
Изоҳ (0)