Россиянинг «Фуқаролик тўғрисида»ги қонунига «Украина фуқаролигидан ошкора воз кечиш» деган банд киритилади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Давлат Думасининг қонунчилик бўйича қўмитаси раҳбари Павел Крашенниниковга кўра, Украина фуқароликдан чиқиш тўғрисидаги маълумотномаларни беришни тўхтатиб қўйди. Бундай ҳужжатсиз Россия паспортини олиб бўлмайди.
Дума депутати Наталья Поклонскаянинг аниқлик киритишича, Украина фуқаролигидан чиқиш ҳақидаги аризанинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси «ошкора воз кечиш» ҳисобланади.
Шунингдек, қонун лойиҳасига чет элликлар томонидан Россия паспортини олиш чоғида қасамёд келтирилишига ҳам аниқлик киритилади. Ҳужжат паспорт қасамёддан аввал ёки кейин тақдим этилишини изоҳлаб беради.
Изоҳ (0)