Лондон юқори суди Буюк Британия томонидан Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотилишини қонунларга мос деб топди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Судга қурол савдосига қарши Британия кампанияси фаоллари мурожаат қилиб, ар-Риёд Яманда хусийларни бомбалаётганини, шу боис унга қурол сотиш қонунга зид эканлигини даъво қилган эди. Аммо суд бу даъволарни ўринсиз деб топди.
Фаоллар тўқнашувлар ва авиазарбаларда исёнчилар қаторида тинч аҳоли ҳам қирилаётганига эътибор қаратмоқда.
БМТ маълумотларига қараганда, Ямандаги ихтилоф оқибатида минглаб тинч фуқаролар ҳалок бўлган.