Қозоғистоннинг Қостанай вилоятида чўпон ҳамда 1,5 минг қўйнинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда «Хабар 24»га таяниб, «Казинформ» хабар берди.
Телеканалнинг маълумотларига кўра, ёнғинга чақмоқ сабаб бўлган.
Чўпон қўйларни қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ оқибатда ўзи ёниб кетган. Унинг саккиз нафар фарзанди етим қолди.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Қостанай вилояти Жангелдин туманида 1500 та қўй чўпони билан бирга ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)