Қозоғистоннинг Қостанай вилояти Жангелдин туманида 1500 та қўй чўпони билан бирга ёниб кетди. Бу ҳақда «24.kz»га таяниб, «Казинформ» хабар берди.
Нохуш ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Батафсил ўрганишлар кетмоқда.
Маълумот учун, Жангелдин тумани Қостанай вилоятининг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, шимолдан Қамистин ва Наурзум вилоятлари, шарқдан Амангелди тумани, жанубдан Қарағанда вилоятининг Улитау тумани, ғарбдан Оқтўбе вилоятининг Иргиз тумани билан чегарадош. Иқлими кескин континентал, қиш жуда совуқ, ёз эса иссиқ ва қуруқ ҳисобланади.
Изоҳ (0)