Пекин Шимолий Корея билан ҳарбий йўналишдаги кўплаб алоқаларига барҳам берди. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги хавфсизлик масалаларидаги халқаро ҳамкорлик маркази раҳбари Чжоу Бо маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Ўтмишда чиндан ҳам бизда кўплаб алоқа ва алмашинувлар бор эди. Бироқ ҳозир барча алоқалар нол даражага келтирилди. Бу икки томонлама муносабатлардаги умумий ўзгаришларни акс эттиради, уларнинг сабаби эса ҳаммага маълум», — деди Чжоу Бо.
Халқаро ҳамкорлик маркази раҳбарига кўра, Хитой БМТнинг Шимолий Кореяга нисбатан резолюциясига риоя этишда халқаро ҳамжамият билан бирдамликни намойиш этмоқда.
Изоҳ (0)