Германиянинг G20 саммити ўз ишини якунлаган Гамбург шаҳрида 500 га яқин полициячи намойишчилар билан тўқнашувда жабрланди. Бу ҳақда шаҳар полицияси тезкор бўлими бошлиғи Хартмут Дудде маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Дуддега кўра, 6 июль, пайшанбадан бери шаҳарда саммит ўтказилишидан норозилик сифатида бошланган намойишларда 476 нафар полициячи жароҳат олди.
«Кўпчилик жуда чўчиган, жумладан, мен ҳам. Бизнинг Гамбургда бундай кўринишлар юз бермаслиги керак эди. Энг кўнгилсиз ҳолат шундан иборатки, тартибни сақлаш учун нимаики қилиш лозим бўлса, барчаси амалга оширилганди», — деди Гамбург бургомистри Олаф Шолс.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гамбургдаги тартибсизликлар туфайли 300 га яқин киши қўлга олингани билдирилганди.
Изоҳ (0)