Владимир Путин ва Дональд Трамп Гамбургдаги G20 саммити давомида Россиянинг АҚШдаги сайловларга эҳтимолий аралашуви мавзусини 40 дақиқа атрофида муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ Уй вакилига таяниб, The New York Times маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Икки давлат етакчиси ўртасидаги мазкур мавзу атрофида фикр алмашинуви баъзан кескин тус олгани билдирилмоқда.
Путин Трампдан баланд пардаларда Россия гўё АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилгани далилларини талаб қилган.
Орадан 40 дақиқа ўтиб, Трамп Россия президентига бошқа масалаларга ўтиш вақти келганини айтган.
Изоҳ (0)