Грузия мудофаа вазирлиги Россиянинг Калашников автоматларидан воз кечиб, унинг ўрнига АҚШнинг М4 винтовкаларидан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Гап совет ўқотар қуролларини босқичма-босқич АҚШ қуролларига алмаштириш ҳақида кетмоқда. Хусусан, АҚШнинг М240 пулемётлари ва М4 автоматик винтовкларини сотиб олиш режалаштирилмоқда. Улар НАТО мамлакатлари армиялари қуролланишида ишлатилади», — дейилади мамлакат ҳарбий идораси баёнотида.
Таъкидланишича, Тбилиси АҚШ томонидан ҳар йиллик мудофаани ошириш лойиҳаси бўйича ажратиладиган маблағ ҳисобидан янги қуролларни сотиб олади.
Изоҳ (0)