Олмаотадаги ҳайвонот боғига ташриф буюрган шахс набираларини хурсанд қилиш учун Ҳимолай айиғига тош отди, деб хабар берди Kazakhstan Today.
«Кеча ёши катта эркак айиқ жойлашган қафасга яқинлашиб ухлаётган Ҳимолай айиғининг бошига тош отди. У бу билан набираларини хурсанд қилмоқчи бўлди. Бундайларни нима қилиш керак?», — дейди ҳайвонот боғи директори Эржан Эркинбоев Instagram’даги саҳифасида.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёши катта эркакнинг бу каби қилиғидан ғазабланганини билиш мумкин. Хусусан, уларнинг бир қисми қонунбузарни икки кунга айиқ қафасига қамаб қўйиш керак дея таклиф билдирса, бошқалари маъмурий жаримага тортиш, шунингдек, ҳайвонот боғи «қора рўйхатига» киритиб қўйиш керак демоқда.
Изоҳ (0)