Россия Тергов қўмитаси Москвада ўлган онасининг жасадини 10 сутка музлатгич камерада сақлаб келган ўғил билан боғлиқ ҳолатни ўрганишга киришди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қўмитанинг Москва шаҳар бош бошқармаси раҳбари ёрдамчиси Юлия Ивановага кўра, 84 ёшли аёлнинг жасади Раскова кўчасидаги уйлардан бирининг квартирасида, ошхона музлатгич камерасидан топилди.
Аёлнинг ўғли онасининг жасадини сақланиб туриши учун камерага жойлаштирганини билдирди. Танани текшириш чоғида шикастланиш аломатлари топилмади.
Кекса аёлнинг ўлими сабаблари маълум қилинмади. Терговчилар қўшнилар ва қариндошларни сўроққа тутмоқда.
Изоҳ (0)