НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага икки кунлик ташрифи доирасида президент Пётр Порошенко билан учрашади ва НАТО—Украина комиссияси йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Порошенко раислигидаги комиссия йиғилиши 10 июль, душанба куни Украина ва НАТО ўртасидаги шериклик бўйича Хартия имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилади.
Шунингдек, Йенс Столтенберг ташриф давомида Олий Радада чиқиш қилади, бош вазир Владимиром Гройсман билан учрашади ва НАТОнинг Украинадаги ваколатхонаси янги биноси очилишида иштирок этади.
Изоҳ (0)