Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Бугунги кунда 11 йиллик таълимга ўтиш борасида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳлар томонидан мактабларда касб-ҳунар ўргатиш ишлари бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда», — деб 11 йиллик таълим юзасидан Халқаро пресс-клубнинг 7 июлда бўлиб ўтган сессиясида берилган саволга Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Ҳикматилла Даминов жавоб берди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Фото: Халқаро пресс-клуб
Янги ўқув йилига қадар 10-синфда ўқишни давом эттирувчи ўқувчилар учун дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ишлари ишчи гуруҳлар томонидан якунланади.

Ҳикматилла Даминов, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

Шунингдек, бу масала юзасидан давлат раҳбари томонидан 30 июнда 20 кунлик муддат ичида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш топшириғи берилгани ва айни вақтда қарор лойиҳаси устида иш олиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Мактаблардаги синфларда ўқувчилар сонининг жуда кўпайиб кетиши юзасидан берилган саволга жавоб берган вазирлик вакили янги таҳрирда тасдиқланган умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга асосан, мактаблардаги шароитлардан келиб чиқиб синфлардаги ўқувчилар сони 35 нафаргача этиб белгиланганини айтиб ўтди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди