Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 417-сон қарорига мувофиқ Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини олган талабаларга «Ислом Каримов давлат стипендиясининг соҳиби» гувоҳномаси топширилади, деб хабар берди Norma.
Талабалар учун стипендияларнинг базавий қийматлари белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси — ўртача стипендиянинг уч баробари миқдорда
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом Ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари — ўртача стипендиянинг икки баробари миқдорида
Олий таълим муассасаси талабалари — 505 278 сўм
Етим болалар ҳисобидан бўлган ва ота-она қаровисиз қолган талабаларнинг стипендиялари миқдори — 548 340 сўм
Етим болалар ҳисобидан бўлган ва ота-она қаровисиз қолган, давлат таъминотида турган талабаларнинг стипендиялари миқдори — 482 155 сўм
Ҳарбий хизматчилар ҳисобидан бўлган, байналмилал бурчини бажаришда яраланиш оқибатида ногирон, контузия, касал бўлган талабаларнинг стипендиялари миқдори — 572 714 сўм
Ҳарбий-байналмилал ҳисобидан бўлган талабаларнинг стипендиялари миқдори — 548 340 сўм
Олий таълим муассасаларида математика, амалий математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабаларнинг стипендиялари миқдори — 549 906 сўм
Эшитиш, гапириш қобилиятидан маҳрум ва кўзи ожиз талабалар стипендиялари миқдори (50% кўпроқ бўлади)