Tesla компанияси асосчиси Илон Маск Австралия расмийларидан дунёдаги энг йирик литий-ион батареялари қурилиши учун рухсат олганини билдирди. Бу ҳақда, International Business Times нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Йирик батарея омборхонаси Жанубий Австралия штатида қурилиши режалаштирилмоқда.
Маҳаллий аҳоли 2016 йил сентябрида 50 йилдан буён энг йирик довул қайд этилганидан буён электр энергиясидан жиддий қийналмоқда. Штат пойтахти Аделаидада ўшанда шамол тезлиги соатига 90 километрни ташкил қилган, тўлқинлар 10 метрдан зиёдга кўтарилган эди. Табиий офат инфраструктураларни зарарлаб, 1,7 миллион кишини электр қувватисиз қолдирган эди.
Лойиҳа қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчи Неоэн компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Электр қувватини сақлаш станцияси Жеймстаун шаҳридаги шамол тегирмонига уланади. Батареялар тизимининг умумий қуввати 100 МВт ни, сиғими 129 МВт/соатни ташкил этади. Бу 30 минг уйни ёритиш учун етарли бўлади.
«Агар Жанубий Австралия катта таваккалга боришга тайёр бўлса, биз0 ҳам бунга тайёрмиз», — деди Маск Аделаидада ўтган тендер якунлари эълонида.