Қуёш қаъридаги магнит фаоллиги охирги йилларда сезиларли даражада пасайди ва рекорд даражадаги паст кўрсаткичлар қайд этилмоқда. Бу ҳақда МNRAS журналида чоп этилган мақолада сўз боради, дея хабар беради «РИА Новости».
«Қуёшнинг охирги фаоллик авжлари рекорд даража паст, жорий давр давомидаги минимуми эса ҳаддан зиёд узун бўлди. Келгуси давр минимуми ўтган галгидек бўлиши ёки одатий меъёрга қайтишини кузатиш жуда қизиқарли бўлади», — дейди Британиянинг Бирмингем университети ходими Ивонна Элсворт.
Қуёш фаоллиги ундаги доғлар ва магнит майдонидаги ўзгаришлар билан боғлиқ чақнашлар сонидан келиб чиқиб аниқланади. Мазкур фаоллик даври (максимумдан максимумгача) тахминан 11 йилга чўзилади.
Қуёш фаоллиги йилларида магнит бўронлари кучаяди ва кўпаяди. Бу эса, ўз навбатида, техник муаммолар ва кишиларнинг ҳоли қуришига олиб келади.
Изоҳ (0)