Нидерландиядаги омборхонага ярим йил аввал қулаган тош ёши 4,5 миллиард йил бўлган метеорит бўлиб чиқди. Бу ҳақда Dutch News портали маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Ярим килограммли тош 11 январь куни Брук қишлоғидаги (Шимолий Нидерландия провинцияси) омборхона томини тешиб ўтди. Иморат эгалари уни эртасига топиб олди ва Лейдендаги табиатшунослик музейи мутахассисларига топширди.
Экспертлар ўрганишлардан сўнг қишлоққа қулаган тош 4, 5 миллиард йил аввал пайдо бўлган ва Қуёш тизими тенгдоши бўлган метеорит эканлигини аниқлади.
Самовий жисм Марс ва Юпитер оралиғидан учиб келгани билдирилмоқда. Музей бозор баҳоси минг евро баҳоланаётган метеоритни унинг эгаларидан сотиб олишни мўлжалламоқда.
Изоҳ (0)