Тошкентнинг «Обод» клуби ёпилади, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Бу ҳақда аввалдан хабарлар бор бўлса-да, футболчилар раҳбариятнинг чиқишини кутаётган эди. Куни кеча раҳбарият футболчиларни йиғиб мажлис ўтказган ва жамоа фаолияти тугатилаётгани эълон қилинган.
Шундан сўнг футболчилар ўзлари учун янги жамоа излашга тушиб кетди. Айни пайтда етакчи ҳужумчи Шоҳруз Норхонов «Бунёдкор» билан машғулот олиб бораётган бўлса, жамоа сардори Дониёр Ҳасанов «Металлург» билан келишиб қўйгани айтилган.
2016 йил Ўзбекистон Олий лигасида дебют қилган «Обод» катта футболга катта мақсадлар билан кириб келганди. Элитадаги иккинчи мавсумидаёқ у тақдирга тан бермоқда. Айни пайтда жамоа 9 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Бунга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян «Обод»ни қўлга киритиш борасида музокара ўтказгани айтилганди. Унинг якуни нима билан тугагани ва «Обод» иккинчи даврада қандай кўринишда бўлиши, унинг биринчи даврадаги натижалари бекор қилиниши ёки йўқлиги борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)