Номаълум шахслар оғир бетон тош боғлаб қўйган дельфин-афалин ўлигини тўлқинлар Федосиянинг ёввойи пляжларидан бирига чиқариб ташлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Икки метрли дельфин кимсасиз жойда, «Қум тўсин» пляжида қирғоққа чиқиб қолди. Қирғоқнинг ушбу қисми саёз бўлгани учун бундай ўлчамдаги дельфинлар бу ерда учрамайди.
Жониворнинг бошига боғланган тош резина ғилофга ўралган бетон бўлагидан иборат бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)