Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ас-Сауд минтақада Қатар билан юзага келган вазият туфайли Гамбургдаги G20 саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Германиянинг DPA агентлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Қирол ўрнига 7—8 июлдаги саммитда Саудия Арабистони номидан мамлакат молия вазири Муҳаммад Ал-Ядаан иштирок этади.
Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср 5 июнь куни Қатарни террорчилик гуруҳларини молиялаштириш ва бошқа давлатларнинг ички ишига аралашганликда айблаб, мамлакат билан дипломатик муносабатларни узишди.
Кейинчалик мамлакатлар 13 пунктдан иборат ултиматум жўнатди. Доҳа бу талабларни номақбул деб топди.
Изоҳ (0)